1

Ўзбекистоннинг олтин экспорти бўйича маълумот берилди

ИҚТИСОДИЁТ 22.04.2020, 14:30
Ўзбекистоннинг олтин экспорти бўйича маълумот берилди

Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтин улуши 29,8 фоизга тенг бўлди. 2020 йил январь-март ойларида Ўзбекистон 1,005 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

 

Қўмита маълумотларига кўра, 2019 йил январь-март ойларига нисбатан ўсиш 1,7 фоизни ташкил этди. 2020 йил январь-март ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 29,8 фоизга тенг бўлди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1