Карантин туфайли Туркияда қолиб кетган актриса Раъно Шодиева шифохонага мурожаат қилди

МАДАНИЯТ 22.04.2020, 23:23
Карантин туфайли Туркияда қолиб кетган актриса Раъно Шодиева шифохонага мурожаат қилди

Актриса Раъно Шодиева 21 апрель куни ўзини ёмон ҳис қилгани учун Истанбулдаги клиникалардан бирига мурожаат қилди. Меҳмонхонадаги кимёвий ишлов бериш жараёни унга аллергик таъсир кўрсатган. Шунинг учун шифохонага боришга тўғри келган. Бу ҳақда актрисанинг Instagram’даги саҳифасида қолдирган постига таяниб, "Дарё" нашри ёзади.

Актриса ўз постида клиникага боришида кўмаклашган суғурта компаниясига  миннатдорлик билдирган.

"Ходимларингиз мен билан тезда боғланиб, уйимдан олислигимни ҳис этмаслигим учун барча шароитларни яратишгани учун миннатдорчилик билдираман. Сиз клиникага боришимни жуда тез ташкиллаштирдингиз, ҳамма эътибор ва ғамхўрлик билан муносабатда бўлди", — деб ёзади актриса.

Эслатиб ўтамиз, Жалолиддин Мангуберди ҳақидаги фильмда суратга тушиш учун Туркияга бориб, ҳозирда карантинни Истанбулдаги меҳмонхонада ўтказаётган 20 дан ортиқ ўзбекистонлик актёрлар орасида Раъно Шодиева ҳам бор.

Меҳмонхонада Алишер Узоқов, Акбархўжа Расулов, Адиз Ражабов, Жавоҳир Зокиров, Фарҳод Бадалов, Райҳон Уласенова, Юлдуз Ражабова, Феруза Норматова, Акмал Мирзо, Алихан, Фарҳод Саидов каби таниқли актёрлар ҳам карантинни ўтказмоқда. Улар декабрь ойидан бери Туркияда қолмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1