my5
all

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромад ва харажатлари маълум қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 23.04.2020, 18:14
607
Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромад ва харажатлари маълум қилинди

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг ҳисобига 3,5 трлн сўм келиб тушган бўлса, жамғарма харажатлари эса 1,130 трлн сўмга тенг бўлди. Маблағларнинг катта қисми энергетика соҳаси барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган.

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг харажатлари Молия вазирлиги томонидан маълум қилинди. Бу ҳақда Газет.уз хабар берди.

Ҳозирги пайтга қадар Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғарма ҳисобига жами 3,5 трлн сўм келиб тушган. Улардан 1,884 трлн сўм сарфланган. Олдинги жамғарма ҳисобига кирим қарийб икки бараварга кўпайган 1,596 трлн сўмдан дан 3,5 трлн сўмгача. Харажатлар эса 756 млрд сўмдан 1,130 трлн сўмгача ўсган.

Энергетика соҳаси

Энг кўп маблағ энергетика соҳаси барқарорлигини таъминлаш учун сарфланган — жами 901 млрд сўм. Ушбу маблағнинг 500 млрд сўми «Иссиқлик электр станциялари» АЖ корхоналарига ва қолган 401 млрд сўм эса Ўзбекнефтгаз АЖга субсидия сифатида берилган.


 

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигигига 425 млрд сўм ўтказилган. Ушбу суммадан 270 млрд сўм тест тизимлари, реактивлар ва ҳимоя воситаларини сотиб олиш учун сарфланган. Ҳудудий марказларга 131 млрд сўм йўналтирилган: 72 млрд сўм фуқароларни карантинда сақлаётган муассасалар ходимларининг иш ҳақи, озиқ-овқат, гигиена товарлари ва бошқа ҳаражатларга; 18 млрд сўм жамоат жойларини дезинфекция қилиш ишларига, 8 млрд сўм эпидемиологик ҳолат билан курашиш бўйича тадбирларга сарфланган.

Бундан ташқари карантин тадбирлари ва коронавирусга қарши курашда иштирок этаётган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларига қўшимча рағбатлантириш учун тўловларга 10 млрд сўм сарфланган. Яна кўшимча 3 млрд сўмга тенг маблағ карантинга олинган фуқароларни дори-дармонлар билан таъминлашга сафарбар этилган.


 

Шифохоналарни қуриш ва жиҳозлаш

Жами 411 млрд сўм шифохоналар ва карантин мажмуаларини қуриш ва жиҳозлаш учун сарфланган. Ушбу маблағнинг 286 млрд сўми 10 минг ўринли махсус шифохоналар қуриш учун, 111 млрд сўм 20 минг ўринли аҳолини вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасини қуриш учун, 10 млрд сўм диагностика лабораторияси мажмуасининг реконструкциясига, 4 млрд сўм тиббий жиҳоз ва инвентарлар, дори-дармон, дезинфекция ишлари ва тиббий буюмлар учун сарфланган.


 

Ижтимоий соҳа

Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ижтимоий соҳага жами 147 млрд сўм йўналтирилган. Бунда, 60 млрд сўм кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун Касаба уюшмалари Федерациясига; 50 млрд сўм банд бўлмаган фуқароларни вақтинчалик ишларга жалб қилиш учун Жамоат ишлари жамғармасига; 26 млрд сўм ижтимоий нафақаларга, 11 млрд сўм «Тошкент метроолитени» ва «Тошшаҳартрансхизмат» ходимларига иш ҳақи тўлаш учун ажратилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42