1

Иштихонда тазйиққа учраган аёлга "Ҳимоя ордери" берилди

ЖАМИЯТ 23.04.2020, 21:11
Иштихонда тазйиққа учраган аёлга "Ҳимоя ордери" берилди

Маълумки, юртимизда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган. Мазкур ҳужжатлар билан хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилиниши алоҳида назоратга олинган. Оилада тазйиққа учраган аёлларга "Ҳимоя ордери" берилиши белгиланган.

Иштихон тумани Ғ.Ғулом маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Мамаеванинг турмуш ўртоғи доимий тазйиқ остига олиб келган. Фуқаро Д.Мамаева Иштихон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ҳимоя ордери беришни сўраган.

Ушбу мурожаатни ўрганиш мақсадида Иштихон тумани ИИБ ходимаси, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор, лейтенант М.Примова низоли хонадонга келиб, фуқаро Д.Мамаевага ҳимоя ордерини тақдим этди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1