Бугун, 23 апрель куни тахминан соат 15:30 ларда Тошкент вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Чирчиқ шаҳар, 1-кичик туман, 33-уйда истиқомат қилувчи фуқаролар ушбу уйнинг 29-хонадон эгаси М.П. икки кун давомида кўринмай қолганлигидан ҳавотирланиб ёрдам сўраб мурожаат қилди, дея хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.
"Мазкур воқеа юзасидан бошқарманинг ёнғин-қутқарув гуруҳи қисқа вақт ичида белгиланган манзилга етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида хонадоннинг темир эшигини очишди.
Бу вақтда М.П. уйнинг меҳмонхонасида ҳушсиз ҳолатда аниқланди.
Тезкорлик билан кўрилган чоралар натижасида фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилади. Ҳозирда унинг аҳволи яхши", дейилади вазирлик хабарида.







