АсосийДУНË

Коронавирус тугагандан сўнг собиқ СССР қайта қўшилишини башорат қилишди

Яқин бир неча йил ичида аввал СССР таркибига кирган давлатларнинг қайта қўшилиши юз беради...

'Коронавирус тугагандан сўнг собиқ СССР қайта қўшилишини башорат қилишди'ning rasmi

Яқин бир неча йил ичида аввал СССР таркибига кирган давлатларнинг қайта қўшилиши юз беради, дея башорат қилди телебошловчи, публицист, сиёсий маслаҳатчи Анатолий Вассерман. Бу ҳақда ura.news манбасига таяниб Таржимон хабар берди.

Публицистнинг сўзларига кўра, бозордаги камида 200 миллион аҳолига эга давлатлар учун янги бир нарса ишлаб чиқиш оқилликдан бўлади.

“Ҳозир Россиянинг ҳар бир қисми, шу жумладан Россия Федерацияси, ушбу 200 миллиондан сезиларли даражада кичикроқ», дея «Свободная пресса» Вассермандан иқтибос келтиради. Шу боис «менинг ёшлигимдаги Совет Иттифоқи деб номланган» ҳажмда «бутун Россия» учун битта бозорни яратиш керак", дея таъкидлади Вассерман. Унинг ишончи комилки, «яқин вақтгача ҳудди орзудай туюлган Россиянинг қайта қўшилиши, тезкор ечиладиган вазифа бўлади”.

Шу билан бирга, Вассерман собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида Россиянинг тикланиши ғоясига қарши бўладиганлар ҳам чиқади, деб ҳисоблайди, аммо у қаршилик кўрсатаётганларнинг барчаси эътиборга олинмаслиги кераклигига ишонади.

«Царьград» эслатишича, аввалроқ Анатолий Вассерман коронавирусга ўз муносабатини билдирган. У дунёдаги мавжуд вазиятни 1918 йилдаги испан гриппи билан таққослаб, SARS-CoV-2 пандемияси эндигина бошланганини ҳақида маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар