АсосийЖамият

ОТМларга квота асосида ўқишга кириш учун тавсиянома бериладиган ИИВ хизматчиларининг фарзандлари рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 13 апрелдаги 138-сон “Республика ол...

'ОТМларга квота асосида ўқишга кириш учун тавсиянома бериладиган ИИВ хизматчиларининг фарзандлари рўйхати тасдиқланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 13 апрелдаги 138-сон “Республика олий таълим муассасаларига квота асосида ўқишга кириш учун тавсиянома берилаётган Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмалари ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари рўйхатини тасдиқлаш хақида”ги буйруғи қабул қилинди.

Мазкур буйруқ билан Республика олий таълим муассасаларига квота асосида ўқишга кириш учун тавсиянома берилаётган Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмалари ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари рўйхати ва Республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилаётган ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикаст олиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмалари ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари рўйхатини белгилайди.

    Бошқа янгиликлар