АсосийJamiyat

Туризм хизматларини кўрсатишга доир мувофиқлик сертификатларининг муддати узайтирилади

'Туризм хизматларини кўрсатишга доир мувофиқлик сертификатларининг муддати узайтирилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, Республика Инқирозга қарши комиссияси COVID-19 эпидемияси шароитида иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари барқарор ишлашини таъминлаш ва даромадлари пасайишини олдини олиш бўйича иш олиб борилмоқда. 

Шундан келиб чиққан ҳолда, Комиссия томонидан жорий йилда амал қилиш муддати тугайдиган аккредитация гувоҳномалари, мувофиқликни баҳолаш доирасида расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари ва қиёслаш сертификатларини амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Қарорига мувофиқ, 2020 йилда амал қилиш муддати тугайдиган аккредитация тўғрисидаги гувоҳномалар, мувофиқликни баҳолаш доирасида расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари ва қиёслаш сертификатлари уларнинг амал қилиш муддати тугаган кундан бошлаб 6 ойга узайтирилади. Бунда техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология қоидалари доирасида белгиланган талабларга риоя қилиш бўйича жавобгарлик сертификатлар ва гувоҳномалар расмийлаштирилган юридик шахсларга юклатилади. 

Бошқа янгиликлар