АсосийЖамият

Карантин вақтида ходимлар томорқа ҳақида маълумот йиғишга мажбурланиши тўғрими?

Бугун АОКА штабида Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбаева иштирокида бри...

'Карантин вақтида ходимлар томорқа ҳақида маълумот йиғишга мажбурланиши тўғрими?'ning rasmi

Бугун АОКА штабида Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Cавол: Карантин вақтида корхона ташкилот ходимлари уйма-уй томорқа маълумотини йиғишга мажбурланмоқда. Шу тўғрими?

Жавоб: Ушбу ҳолатнинг тўғри ёки нотўғри экани алоҳида ўрганишни талаб этади. Чунки мазкур ҳолатда туман ҳокимияти юқори турувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ёки туманда иқтисодий ривожлантириш ва томорқалар билан боғлиқ муносабатларни янада назоратини такомиллаштириш юзасидан қарор қабул қилган бўлиши мумкин.

Амалдаги қонунчиликка кўра, ҳоким қабул қилган ва чиқарган ҳужжатлар устидан фуқаролар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар судга шикоят қилишлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар