Аи-92 маркали бензин нархи яна арзонлашди

ИҚТИСОДИЁТ 27.04.2020, 21:10
Аи-92 маркали бензин нархи яна арзонлашди

"Ўзбекнефтгаз": Аи-92 маркали бензин нархи яна 500 сўмга арзонлашди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида Аи-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйган эди. 2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб, ушбу АЁҚШлардаги дизель ёқилғисининг нархи 500 сўмга арзонлаштирилди.

2020 йилнинг 26 март кунидан эътиборан, Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилган эди. 

29 апрель кунидан бошлаб бу маҳсулотнинг нархи 5500 сўм қилиб белгиланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржа савдоларида бензин сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан нефть маҳсулотларининг сотиш нархлари босқичма-босқич камайтириб борилади.

АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1