Жаҳон озиқ-овқат саноатидайирик ишлаб чиқарувчилардан саналган "Nestle" компанияси савдоси жориййилнинг биринчи чорагида 4,3 фоизга ўсди.
Бунга коронавирус пандемияси туфайли кўпмамлакатларда жорий этилган “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзида харидорлар компанияга тегишли маҳсулотларни кўпроқ захира қилиб олиб олгани сабаб бўлган.
Айни вақтда "Nestle" коронавирус инқирози пайтида ўз маҳсулотларини етказиб берадиган кафе ва ресторанларга ёрдам бериш дастурини бошлаб юборган. Мазкурдастур доирасида 500 миллион Швейцария франки миқдоридаги (511,77 миллион доллар) маблағ қахва машиналари тўлов муддатларини узайтиришга ва улар ижараси тўловларини тўхтатишга йўналтирилади.