1

Карантин даврида ифторлик ва торавеҳ намозини қандай адо этиш керак? (Видео)

ЖАМИЯТ 28.04.2020, 13:50
Теглар: Видео
Карантин даврида ифторлик ва торавеҳ намозини қандай адо этиш керак? (Видео)

“Новза” жоме масжиди имом хатиби Жалолиддин ҲАМРОҚУЛОВ жавоб берди.

Куни кеча Азҳарнинг халқаро электрон фатволар маркази "шифокорлар рўза коронавирусга чалиниш ва у орқали ҳалок бўлиш хавфини кучайтиради деган тақдирда ва бу нарса илмий жиҳатдан ўз тасдиғини топганда, рўза тутмаслик мумкин бўлади", деган фикрларни эълон қилди. Ва унга қўшимча равишда айни пайтда рўза касалликка чалинишга сабаб бўлиши мумкинлиги "ҳозиргача илмий тасдиғини топган эмас", деб ҳам қайд этган. 

Дарҳақиқат, карантин вақтида рўзани қандай тутмоқ керак. Бунда одатдаги йиллардан фарқли равишда рўза тутишда нималарга эътиборли бўлишимиз шарт?

Бу борада яна қандай тавсиялар мавжудлиги билан қизиқиб, пойтахтимиздаги “Новза” жоме масжиди имом хатиби Жалолиддин ҲАМРОҚУЛОВга мурожаат этдик.

– Бу йилги рўза ҳам ўтган йилги рўзалардан ҳеч фарқ қилмайди, – дейди Ж.Ҳамроқулов. – Чунки карантинда ўтирганда рўза тутиш янада осон. Ҳаракат кам бўлади, ҳам бу йил ўтган йилга қараганда Рамазон ойи 10 кун аввал келди. Энг муҳими, яқинларимиз ва қўни –қўшниларимиз орасида ёрдамга муҳтожлар бўлса, имкон қадар уларни қўллаб-қувватлашимиз керак бўлади.

Истисно сифатида айтишимиз мумкин, бу йил Рамазон ойида суннат бўлган Таровеҳ намозлари уйда ўқилади. Фарз намозлар уйда ўқилиб турганда, суннат намозининг уйда ўқилиши ўз-ўзидан тушунарли. Хатми Қуръонлар теливедение орқали олиб берилиши режалаштирилган.

Ҳар йили ташкил қилинадиган кўп кишилик ифторлик зиёфатлари бўлмайди. Унинг ўрнига оила даврасида ифторликлар ва муҳтожларга пул ёки таом кўринишидаги эҳсонлар бўлади. Бу муқобил кўринишлар билан ҳам мақсад ҳосил бўлади, қийналган оилаларга хурсандчилик улашилади. Аллоҳ таоло барчамизга муборак Рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказишни насиб қилсин. Шу муборак ойда турли балолар, хусусан, тожсимон вирусни ҳам бошимиздан даф этсин!

Шу ўринда қайд этиш керакки, Рамазон ойида таровеҳ намозида Қуръонни хатм қилиш суннат амаллардан ҳисобланади. Қодир бўлган кишилар таровеҳ намозларида ўз оилалари билан бирга ўқишлари мумкин. Қодир бўлмаганлар ижтимоий тармоқларда қорилар томонидан онлайн тарзда узатиладиган хатмни тинглашлари мумкин. Зеро, Қуръонни эшитиш ҳам уни қироат қилиш каби савобли амаллардандир.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1