АсосийЖиноят

“Uz Auto Motors” га ишга киритишни ваъда қилиб одамлардан пул йиғган асакалик фирибгар аёллар ушланди

2020 йилнинг январь ойидан март ойига қадар  37 ёшли М.И. (аёл) ва 45 ёшли З.К. (аёл)...

'“Uz Auto Motors” га ишга киритишни ваъда қилиб  одамлардан пул йиғган асакалик фирибгар аёллар ушланди'ning rasmi

2020 йилнинг январь ойидан март ойига қадар  37 ёшли М.И. (аёл) ва 45 ёшли З.К. (аёл) лар ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб фирибгарлик қилишган.

 ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизматининг маълумотига кўра, аёллар 3 нафар фуқарога Асака туманида жойлашган “Uz Auto Motors” АЖга ишга киритиб қўйишларини ваъда қилиб, ишончга кириб, жами 6.450 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олишиб, ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

    Бошқа янгиликлар