АсосийЖамият

Карантинда севгилиси билан учрашмоқчи бўлган қувасойлик маст йигит 15 кунга қамалди

Фуқаро Т.Д 20 апрель куни соат 21:00 ларда карантин қоидаларини бузиб,  маст ҳолда &n...

'Карантинда севгилиси билан учрашмоқчи бўлган қувасойлик маст йигит 15 кунга қамалди'ning rasmi

Фуқаро Т.Д 20 апрель куни соат 21:00 ларда карантин қоидаларини бузиб,  маст ҳолда  Қувасой шаҳар, А.Азизов кўчасида ниқоб тақмасдан, карантинга олинган ҳудуд ўралган лентани узиб ташлаган. Шу ерда жамоатчилик асосида хизмат олиб бораётган А.Х томонидан тартибга чақирилганда уятли сўзлар билан ҳақоратлаган

Муқаддам безорилик қилганлиги учун судланиб, жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармаган Т.Д  севган қизини хонадонига кетаётганлигини важ қилиб фуқароларнинг осойишталигини бузиб, бақир-чақир қилган. 

 Қувасой шаҳар ИИБ профилактика инспектори М.Қнинг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, жамоат тартибига риоя қилиш ва ИИБ биносига бориш ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмасдан, унга қаршилик кўрсатган.

Мазкур ҳолат  Қувасой шаҳар маъмурий судида судья М.Абдубаннабовнинг раислигида кўриб чиқилди. Ҳуқуқбузар Т.Дга нисбатан  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига кўра узил-кесил 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Ҳуқуқбузардан давлат фойдасига маъмурий қамоқ харажатлари учун 501.750 сўм ундирилиши белгиланди.

 

    Бошқа янгиликлар