2020 йил 25 апрель куни Ижтимоий тармоқларда “тулки сотаман”, деб чиққан фуқаро Уйчи тумани Хизиробод МФЙ да яшовчи Ҳошимов Нозимжон эканлиги аниқланди.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Уйчи тумани инспекцияси биохилмахиллик ва табиий ҳудудлар масалалари бўйича бош мутахассиси М. Саидов ва давлат инспектори О. Болтабоевлар томонидан ҳуқуқбузардан тегишли равишда тушунтириш хати, далолатномалар тўлдирилиб, чақирув хати берилди.
1 дона Тулки боласи эса озодликка қўйиб юборилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада уйнинг дудбўронига тушиб қолган тулки болалари қутқарилгани ҳақида хабар эдик.






