Бугун Андижон вилоятида 18 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг 5 нафари эркак, 13 нафари аёллар бўлиб, барчаси Андижон вилоятидан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Эътиборли жиҳати, тузалганлар орасида 84 ёшли онахон ва 2 ёшли бола ҳам бор. Самарали даволаш муолажаларидан кейин сўнгги текширув натижалари уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.
Вилоятда шу пайтга қадар 88 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 106 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 30 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1126 нафарга етди.






