АсосийЖамият

Юк автомобилларининг ҳаракати Ўзбекистоннинг қайси давлат чегара ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилиши белгиланди

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб даврида Ўзбекистон Республик...

'Юк автомобилларининг ҳаракати Ўзбекистоннинг қайси давлат чегара ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилиши белгиланди'ning rasmi

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб даврида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобилда халқаро юк ташувларини амалга оширишнинг вақтинчалик тартиби белгиланди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

Алоҳида топшириқ бўлгунга қадар юк автотранспорт воситаларининг ҳаракати фақатгина қуйидаги Давлат чегара ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилиши белгиланди:

  • Афғонистон Ислом Республикаси билан – “Термиз”;
  • Туркманистон Республикаси билан – “Олот”;
  • Тожикистон Республикаси билан – “Саросиё”, “Ойбек” ва “Плотина”;
  • Қирғизистон Республикаси билан – “Дўстлик”, “Ўзбекистон”, “Водил”, “Чашма” ва “Оқ қия”;
  • Қозоғистон Республикаси билан – “Даут-ата”, “Гулистон”, “Яллама”, “Зангиота” ва “Тошкент”.

 

Чегара ўтказиш пунктларида фаолият олиб борувчи божхона ходими томонидан кириб келаётган хорижий юк автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига уларнинг ҳаракатланиши, тўхтаб туриши (автотураргоҳ, техник ва маиший хизмат кўрсатиш ва х.к.), озиқ-овқатларни харид қилиш мумкин бўлган жойлари кўрсатилган йўналишлар чизмаси тақдим этилади.

Аввалроқ Халқаро юк ташувчи хорижий ҳайдовчилар Ўзбекистон ҳудудида импорт юкларни белгиланган манзилга етказиб берганидан сўнг, 10 кун муддат ичида республика ҳудудида белгиланган давлат чегара постлари орқали чиқиб кетишлари шартлиги маълум қилинганди.

    Бошқа янгиликлар