АсосийДУНË

Коронавирус қайси давлатда яратилгани айтилди, у Хитой эмас

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг Ухандаги лабораторияси коронавируснинг манбаи бўлга...

'Коронавирус қайси давлатда яратилгани айтилди, у Хитой эмас'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг Ухандаги лабораторияси коронавируснинг манбаи бўлганлиги ҳақида маълумотларга эга эканлигини айтди. У тафсилотларни ошкор қилишдан бош тортган ҳолда, бунинг учун етарли сабаблар борлигини таъкидлади.

БМТнинг биологик қуроллар бўйича комиссияси собиқ аъзоси, ҳарбий эксперт Игор Никулин НСН эфирида янги турдаги коронавирус сунъий равишда АҚШда яратилганлигини айтди.

"Вирус Хитойда эмас, балки АҚШда, Шимолий Каролина университетида лабораториясида яратилган ва у Уханда синовдан ўтган. Чунки собиқ президент Барак Обама штатлардаги бундай тажрибаларни тақиқлаган эди. Олимлар табиатда бундай вируснинг ташувчиси бўлган ҳайвонни топа олишмаган. Кимки, бундай ҳайвонни топса, у албатта Нобель мукофотига сазовор бўлади”, деди Игор НСН билан суҳбатда.

"Америкадаги лабораторияда гибрид вирус йиғилди, унинг 80 фоизи инсондаги SARS (оғир нафас олиш синдроми) ва 20 фоизи Хитойда кўршапалаклардан пайдо бўлгани айтилаётган коронавирусдан иборат эди. Табиатда бундай патоген мавжуд эмас эди. Демакки, айни дамдаги коронавирус АҚШда яратилган бўлиши мумкин», — деди Игор Никулин.

"Менимча, хитойликларга кейинчалик уларни айблаш учун ушбу вирусни атайлаб беришган. Бу шунчаки "сиёсий фитна”, дея қўшимча қилади Игор Никулин.

    Бошқа янгиликлар