АсосийДУНË

Бразилиядаги қамоқхонада маҳбуслар исён кўтариб, посбонларни гаровга олди

Бразилия шимоли-ғарбидаги Манаус шаҳар қамоқхонасида маҳбуслар етти нафар соқчини гаровга...

'Бразилиядаги қамоқхонада маҳбуслар исён кўтариб, посбонларни гаровга олди'ning rasmi

Бразилия шимоли-ғарбидаги Манаус шаҳар қамоқхонасида маҳбуслар етти нафар соқчини гаровга олишди. Исён сабаби ҳозирча номаълум, дея «Рейтер» агентлигига таяниб Хабар маълум қилди.  

Хабарларга кўра, гап Пуракекуара турмаси ҳақида бормоқда. Агентликнинг маълум қилишича, исённинг аниқ сабаби айтилмаган, бироқ, маҳаллий телеканалнинг хабар беришича, маҳбуслар турмада электр токининг йўқлиги ва жазирамадан шикоят қилаётган бўлиши мумкин.

Маҳбуслар матбуот ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар иштирок этишини талаб қилмоқда. Айни вақтда исён қурбонлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Ҳодиса жойига полиция гуруҳлари юборилган, гаровдагиларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Агентликнинг хабарига кўра, Бразилия қамоқхоналарида маҳбуслар тез-тез исён кўтариб туришади. 2017 йил январда мамлакат шимоли ва шимоли-шарқидаги турмаларда жиноий тўдалар тўқнашуви пайтида қарийб 150 нафар маҳбус ҳалок бўлган.

 

    Бошқа янгиликлар