АсосийShou-biznes

Шаҳзода ва Жаҳонгир Позилжонов: ким мақтанчоқ?

Шаҳзода охирги пайтларда машҳур санъаткорлар билан дуэт куйлашга астойдил бел боғлаганини сезган бўлсангиз керак. Хонанда яқинда Жаҳонгир Позилжонов билан “”Мақтанчоқ” деб номланган дуэт қўшиқни куйлаганди.

Хабарингиз бўлса,  мазкур қўшиқ Шаҳзоданинг жорий йилдаги концерт дастурида куйланган. Куни кеча бу қўшиққа пойтахтимиздаги истироҳат боғларниниг бирида клип суратга олинди. Комедия жанридаги мазкур клипнинг суратга олиш жараёнида Шаҳзода ва Жаҳонгир Позилжонов, шунингдек, уларнинг актёр дўстларидан  Ҳалима, Шаҳзода Матчонова, Динейра ва “Божалар” гуруҳининг бутун жамоаси иштирок этди. Шаҳзода ва Жаҳонгир Позилжонов клип воқеасини ўзлари ўйлаб топишди. Клип тез кунларда намойиш этилади.  

 

    Бошқа янгиликлар