АсосийДУНË

Ҳиндистонда ҳарбий ҳаво кучлари коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга миннатдорлик билдирди

Бугун Ҳиндистон ҳаво кучларининг самолётлари ўндан ортиқ шаҳарлар осмонини тўлдириб учиб ў...

'Ҳиндистонда ҳарбий ҳаво кучлари коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга миннатдорлик билдирди'ning rasmi

Бугун Ҳиндистон ҳаво кучларининг самолётлари ўндан ортиқ шаҳарлар осмонини тўлдириб учиб ўтди. Бу қуролли кучлар томонидан тиббиёт соҳаси вакиллари ва коронавирусга қарши курашаётган бошқа ходимларга миннатдорчилик билдириш бўйича миллий ҳаракатнинг бир қисми эди. Бу ҳақда интернет тармоқлардаги манбаларга асосланиб Акценты.ком маълум қилди.

Жанубий Бенгалуру шаҳрида Виктория касалхонаси устидан гуллар сочилди. Бир тарафдан ҳарбий оркестр мусиқа чалди. Шифокорлар ва бошқа тиббиёт ходимлари уларни олқишлади.

Мумбайдаги машҳур Marine Drive кўчаси узра ҳарбий самолётлар рақсга тушди. Бу ерда яшовчи одамлар балконларидан уларни олқишлади.

Маълумот учун, Ҳиндистонда 40 000 га яқин одам коронавирусга чалинган, уларнинг 1300 дан ортиғи вафот этган

    Бошқа янгиликлар