АсосийЖамият

Сардобаликларни тошқиндан қутқараётган Миллий гвардиянинг яна бир ходими кучли оқим сабаб оқиб кетди

Шуни қайғу билан хабар қиламизки, жорий йилнинг 1 май куни эрта тонгда Сирдарё  вилоя...

'Сардобаликларни тошқиндан қутқараётган Миллий гвардиянинг яна бир ходими кучли оқим сабаб оқиб кетди'ning rasmi

Шуни қайғу билан хабар қиламизки, жорий йилнинг 1 май куни эрта тонгда Сирдарё  вилояти ҳудудида жойлашган "Сардоба" сув омборида юз берган фавқулодда ҳолатнинг илк соатларида, тезкор гуруҳ таркибида эвакуация қутқарув ишларида иштирок этган Миллий гвардиянинг 2 нафар ходими кучли оқим сабаб оқиб кетган. 

Натижада, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант Суяров Хусниддин Зокирович табиий офатга қарши курашиш жараёнида ҳалок бўлди.  

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан мардлик намунасини кўрсатиб,  ўз хизмат бурчига сўнгги нафасигача содиқ қолган сержант Суяровнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Ҳозирда иккинчи ходимни қидириш ишлари давом этмоқда, дейилмоқда расмийлар.

    Бошқа янгиликлар