1

Берунийда мактаб ўқувчиси “Damas” ни олиб қочди

ЖИНОЯТ 05.05.2020, 15:26
Берунийда мактаб ўқувчиси “Damas” ни олиб қочди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг берган хабарига кўра, Қорақалпоғистонда  11 апрель куни тахминан соат 1:30 ларда номаълум шахс 51 ёшли фуқаро  Р.М. томонидан Беруний тумани Кепаклиқалъа кўчаси 71-уйнинг олдида  қолдирилган “Damas” русумли транспорт воситасини номаълум томонга олиб қочган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

 Жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ва тезкор қидирув ишлари давомида Р.М.га тегишли бўлган “Damas” русумли автомашина Беруний тумани Навоий ОФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонидан техник соз ҳолатда топилган.

Дастлабки тергов ҳаркатлари давомида мазкур жиноятни Беруний тумани Чиғатой кўчасида яшовчи умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, вояга етмаган 17 ёшли Б.А. содир қилганлиги аниқланган.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1