Қозоғистон Ўзбекистонга протест нотасини юбориши масаласи мавжуд эмас. Бу ҳақда «Казинформ» ахборот агентлигига ҚР ТИВининг расмий вакили Айбек Смадияровга таяниб Ўзбекистон расмийлари хабар бермоқда.
Аввалроқ, бир қатор Қозоғистон ва маҳаллий ОАВларда “Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги ўзбекистонлик ҳамкасбларига Ўзбекистон томонидан трансчегаравий сувларда қурилган гидротехник иншоотлар тўғрисида тўлиқ маълумот беришни сўраб расмий хат йўллайди”, деган мазмундаги хабар тарқалган эди.
Эслатиб ўтиш жоиз, 2020 йил 2 май куни Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот давомида Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса билан боғлиқ жорий вазиятни ҳамда унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича яқин ҳамкорликни ташкил этиш масалаларини батафсил муҳокама қилган эди.






