1

Олмалиқда автокорхонага ишга кириш учун 3 000 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 05.05.2020, 16:16
Олмалиқда автокорхонага ишга кириш учун 3 000 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди

Олмалиқда фуқаро М.Б. икки нафар фуқарони Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли автокорхонага ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 3 000 АҚШ доллари талаб қилган. 

Шундан, 1 000 АҚШ долларини олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан Олмалиқ ихтисослаштирилган прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далил билан ушланган. 

Ўзбекистон  Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан М.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1