АсосийЖамият

Тошкентда карантин 2 кундан кейин бекор қилинадими?

Мазкур саволга бугун АОКА штабида ўтказилган брифингда Бош давлат санитария инспектор...

'Тошкентда карантин 2 кундан кейин бекор қилинадими?'ning rasmi

Мазкур саволга бугун АОКА штабида ўтказилган брифингда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабеков жавоб қайтарди:

➖ Ижтимоий тармоқларда тарқатилган, Тошкент шаҳрида карантин икки кундан кейин тугайди деган хабарлар асоссиз. Карантинни ўрнатиш ва уни бекор қилиш Республика мувофиқлаштириш комиссиясининг ваколати ҳисобланади.

Ушбу комиссиянинг расмий маълумотидан ташқари, тарқатилган  барча турдаги маълумотларга асло ишониш керак эмас.

Уларнинг маълумотига ишонсангиз ва карантин талабларини бузсангиз, демак Сиз карантин талабларини бузганликда айбланасиз ва маъмурий жавобгарликка (жаримага) тортилишингиз мумкин.

Жиноят кодексининг 244 (прим 5) - моддасига мувофиқ, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини унутмаслик керак.

    Бошқа янгиликлар