АсосийJamiyat

Ўзбекистонда махсус стикерлар бекор қилиниши айтилди

'Ўзбекистонда махсус стикерлар бекор қилиниши айтилди'ning rasmi

Бугун, 5 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

"Юксалиш" умумиллий ҳаракати маълум қилишича, ўтган икки ҳафта мобайнида республика ҳудудларида 59 мингта ишлаб чиқариш корхоналари қайтадан ишга туширилган. Тошкент шаҳрида 16 мингдан зиёд, Қорақалпоғистон Республикасида 857 та корхона ўз фаолиятини тиклаган.

Эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда ноозиқ-овқат дўконлари, тиббий диагностика, такси хизмати, уй таъмирлаш, тикувчилик, маиший техника ва пойабзал тузатиш, сартарошхоналар фаолияти бўйича кучайтирилган санитария талабларини белгилаган ҳолда, иш бошлаши учун рухсат берилади.

Стикерлар бекор қилинади ва шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилади.  

Шунингдек, карантин чоралари юмшатиладиган ҳудудларни белгилаш аниқ мезонлар асосида баҳоланади.

Туманлар  ва шаҳарларни “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилади.

Корхоналарда, айниқса савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида санитария қоидаларига амал қилиниши бўйича таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатилади.

Қайд этиш керак, давлат раҳбари вазият ёмонлашса, карантин чоралари қайта тикланишини айтди.

    Бошқа янгиликлар