АсосийЖамият

Сардобада қидирув-қутқарув ишлари натижасида 4 нафар қурбон аниқланди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Сардобадаги сув тошқини оқибатла...

'Сардобада қидирув-қутқарув ишлари натижасида 4 нафар қурбон аниқланди'ning rasmi

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Сардобадаги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ янги тафсилотларни маълум қилди.

Хабар берилишича, фавқулодда вазият ўчоғида қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Тошқин содир бўлган ҳудудларнинг турли қисмларида олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида, афсуски, тўрт нафар қурбонлар аниқланди.

Айни вақтда сув тошқини бўлган ҳудудда Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия ва бошқа давлат хизматларининг 2 мингга яқин махсус техникаси ишламоқда. Шунингдек, ушбу ҳудудда Ёнғин ўчириш машиналари ва мотопомпа ёрдамида тошқин суви уйлардан, инфратузилма объектларидан чиқарилиб, суғориш ва дренаж тизимлари тозаланмоқда. Шу билан бирга, нобуд бўлган чорва моллари кўмилиб, санитар-гигиэник тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳукумат комиссияси томонидан “Сардоба” сув омборининг ёрилиши натижасида тошқин оқибатларини бартараф этиш ишлари жадаллаштирилди. 

    Бошқа янгиликлар