1

Шавкат Мирзиёев картошка етиштиришга оид қарорни имзолади

СИЁСАТ 07.05.2020, 00:08
Шавкат Мирзиёев картошка етиштиришга оид қарорни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 май куни "Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ, картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади. Уларнинг асосий йўналишлари инновацион ва ресурс тежамкор технологиялар асосида яхлит майдонларда истеъмол ва уруғлик картошка етиштириш ҳамда соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш; уруғлик картошканингсупер элита ва элита авлодларини етиштиришни кенгайтириш, уруғликлар тайёрлаш ҳамда замонавий картошка плантацияларини барпо этиш; истеъмол ва уруғлик картошкага бўлган ички бозор талабини қондириш, шунингдек, унинг экспортини кенгайтириш; картошка экиш учун мўлжалланган экин майдонининг камида 50 фоизида уруғлик картошканинг супер элита ва (ёки) элита авлодларини етиштиришни йўлга қўйиш; уруғлик картошкани сақлаш, саралаш, етказиб бериш ва қайта ишлашни йўлга қўйиш этиб белгиланди.

Шунингдек, жорий йил 1 майдан бошлабкартошка етиштирувчи фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда картошкачилик кластерлари ва кооперацияларининг уруғлик картошка харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун уларга 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилади. 

2023 йил 1 июлгача бўлган муддатга четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка божхона божидан озод этилади. 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фанлар академиясининг Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Илмий изланишлар ва инновацион ишланмаларни молиявий қўллаб-қувватлаш, картошка навлари селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Жамғарма маблағлари сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик соҳасидаги илмий изланишлар ва инновацион ишланмаларни молиялаштириш учун грантлар ажратиш,  картошка навлари селекцияси ва уруғчилигини йўлга қўйиш бўйича тажриба-синов ва бошқа лойиҳаларни молиялаштириш, сабзавот, полиз экинлари ва картошканинг яратилган навлари муаллифларини рағбатлантириш мақсадлари учун сарфланади.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Бурчмулло” давлат ўрмон хўжалигининг “Писком” массиви ҳудудидаги бўш турган ер майдонларида юқори авлодли уруғлик картошка етиштиришни йўлга қўйилади.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў.И.Барноев ва Ж.А.Қўчқоров зиммаларига юклатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1