АсосийДУНË

Россияда беш нафар ўзбекистонлик ўз танишини зўрлади

Санкт-Петербургда беш муҳожир аёл ватандошини хўрлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда «78...

'Россияда беш нафар ўзбекистонлик ўз танишини зўрлади'ning rasmi

Санкт-Петербургда беш муҳожир аёл ватандошини хўрлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда «78.ru» хабарига таяниб Дарё ёзмоқда.

6 май куни соат 08:42 да полицияга 1981 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси мурожаат қилган. У 5 май куни соат 20:00 дан эртаси куни соат 07:00 га қадар Коломяжск катта кўчаси яқинидаги 15-сонли уйда беш нафар эркак томонидан калтаклангани ва зўрланганини маълум қилган.

Шу куннинг ўзида, соат 13:00 ларда полициячилар Коломяжскдаги 18-сонли уй олдида икки нафар гумонланувчини қўлга олган — иккиси ҳам ишсиз Ўзбекистон фуқаролари. Гумонланувчилардан бирининг ёши 22 да, иккинчиси — 29 ёшда экани айтилган. Олинган маълумотлар асосида қолган уч нафар эркак ҳам қидирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар