1

Пандемия даврида қандай автомобиллар энг кўп сотилгани маълум қилинди

HI-TECH 07.05.2020, 19:17
Пандемия даврида қандай автомобиллар энг кўп сотилгани маълум қилинди

Британиялик автоулов мутахассислари шу йилнинг март ойида Европада энг кўп сотилган автомобиллар рейтингини тузишди. Бу ҳақда интренет манабаларга таяниб xs.uz маълум қилди.

Рўйхат “JATO Dynamics” тадқиқот компанияси томонидан тақдим этилди.

Маълумотларга кўра, COVID-19 пандемиясига қарамай, гарчи савдо деярли 50 фоизга тушган бўлса-да, 23 мингдан ортиқ нусхада сотилган “Volkswagen Golf” автомобили ўтган ой Европада энг талабгир автоуловлардан бири бўлди.

15 минг донадан кўпроқ (-1,6%) сотилган “Tesla Model 3” электравтомобили эса иккинчи поғонани забт этди.

Биринчи учликка 14,5 минг нусхада сотилган (-50,6%) ихчамгина “Ford Focus” автомобили якун ясади.

Тўртинчи ўрин “Renault Clio”га насиб этди. Унинг савдо кўрсаткичи 13,3 минг донани ташкил этди (-66,4%).

Бешинчи ўринда “Mercedes-Benz A-Class” енгил автомобиллари (13,2 минг нусхада сотилган, -45,9%) қайд этилди.

Шунингдек, қуйидаги автомобиль моделлари биринчи ўнликдан жой олишди: Skoda Octavia (13,2 минг дона), Nissan Qashqai (13 минг дона), Toyota Yaris (12,3 минг дона), Ford Fiesta (12,2 минг дона) ва MINI Hatch (11,9 минг дона).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1