1

Эр шаръий никоҳидаги аёлини рашк қилиб уни пичоқлади

ЖИНОЯТ 08.05.2020, 12:44
Эр шаръий никоҳидаги аёлини рашк қилиб уни пичоқлади

Самарқандда шаръий никоҳдаги аёлини ўзгалардан рашк қилиб, унинг юзи, қўли ва белини пичоқ билан кесиб, тан жароҳати етказган фуқаро 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Фурқат Раҳмонов маълум қилди.

Таъкидланишича, 2019 йил 8 август куни соат тахминан 15:00 да Самарқанд шаҳар Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган савдо дўкони олдида фуқаро С.А. шаръий никоҳдаги аёли З.М.ни ўзгалардан рашк қилиб, ёнида бўлган пичоғи билан унинг юз ва бошқа соҳаларини шафқатсизлик билан бир неча маротаба кесиб, қасддан тан жароҳати етказган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судланувчи сифатида иштирок этган С.А. айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, турмуш ўртоғи Ф.А.да кўнгли бўлмаганлиги, шу сабабли З.М. билан норасмий эр-хотин бўлиб юрганлигини маълум қилган. С.А. З.М.ни ҳаммадан рашк қилиб, «агар менга хиёнат қиладиган бўлсанг, юзингни ‘урод’ қилиб ташлайман» деган.

Жабрланувчи З.М.нинг опаси С.А.нинг қонуний хотини борлигини билиб қолиб, синглисига у билан муносабатини тўхтатишини  тайинлаган. Шундан кейин З.М. С.А. билан муносабатини узган.

З.М.нинг бошқа йигит билан юрганини сезган С.А. «берган ваъдамни бажараман, ҳали кўрасан» деб, ўткир кесувчи пичоғини олиб, З.М.нинг сочидан ушлаб унинг юз ва бел қисмига жароҳат етказган. Шундан кейин З.М.га ёрдамга келган опасини ҳам ушлаб, пичоғи билан уни ҳам жароҳатлаган.

Судланувчи С.А. Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми «в» банди ва 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 2-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, олти йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1