АсосийЖамият

Сардоба тошқинидан қолган вайроналар (фоторепортаж)

Хабар берганимиздек,  1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган  “Сард...

'Сардоба тошқинидан қолган вайроналар (фоторепортаж)'ning rasmi

Хабар берганимиздек,  1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган  “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган.  

Сув тошқини оқибатида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларининг жами 32381 гектар майдонлари талофат кўрган.

Тошқин 10 та маҳалла, 23 та аҳоли пунктлари ҳудудидаги 4711 та турар ва 277 та нотурар жой объектлари, 30718 гектар экин майдонларига зарар етказган.

Ҳарбий шифокорлар томонидан 400 дан ортиқ инсонларга ёрдам ва 2400 дан ортиқ фуқароларга психологик кўмак кўрсатилди.

Ҳозирги кунда ФВВ, Мудофаа, ИИВ, Миллий гвардия томонидан 17000 нафарга яқин шахсий таркиб, 2500 дан ортиқ техника, 300 га яқин мотопомпа ёрдамида тошқин оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва уларнинг Сирдарё вилояти бўлинмалари томонидан Сардоба туманининг Дўстлик, Қўрғонтепа, Юртдош аҳоли пунктларида жами 743 бош, Оқолтин тумани аҳоли пунктларида жами 551 бош, Мирзаобод туманидаги аҳоли пунктларида жами 1330 бош нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадлари кўмиш йўли билан зарарсизлантирилди.

Жами бу ишларга турли вазирлик ва идоралардан 20 мингдан зиёд ишчилар ҳамда 3,5 мингга яқин махсус техника жалб этилган.

    Бошқа янгиликлар