Тошкентдаги Фарҳод автомобиль эҳтиёт қисмлари бозори нима сабабдан ёпилгани маълум қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 11.05.2020, 18:19
Тошкентдаги Фарҳод автомобиль эҳтиёт қисмлари бозори нима сабабдан ёпилгани маълум қилинди

Аввалроқ интернетда Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган Фарҳод автомобиль эҳтиёт қисмлари бозори ичидаги барча ходимлари билан ёпилгани, тадбиркорларнинг бирида юқори тана ҳарорати кузатилгани ҳақида хабар тарқалган эди.Тошкент шаҳар ИИББ бозор нима сабабдан ёпилганини маълум қилди.

Изоҳда айтилишича, Фарҳод автомобиль эҳтиёт қисмлари бозори дезинфекция қилиш ва савдо жойларини санитария-эпидемиология меъёрларига мувофиқлаштирилиши учун ёпилган. Тадбиркорлардан бирининг иситмаси борлиги ҳақида тарқаган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.

Қайд этилишича, эҳтиёт қисмлар бозорида ҳар бир савдо жойи тегишли дезинфекция анжомлари билан жиҳозлангандан сўнг бозор ўз ишини давом эттиради.

Шунингдек, Учтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам бозор тадбиркорлардан бирида юқори тана ҳарорати аниқлангани сабаб ёпилганини рад этди. Мазкур бозорда Санитария куни эълон қилганини билдирди.

«Тегишли ишлар амалга оширилганидан сўнг, автомобиль эҳтиёт қисмлари дўкони қайта иш бошлайди», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1