1

Эртага 18 майда психологларнинг халқаро форуми онлайн ўтказилади

HI-TECH 17.05.2020, 18:08
Эртага 18 майда психологларнинг халқаро форуми онлайн ўтказилади

Коронавирус пандемияси шароитида таълим муассасалари амалиётчи психологлари фаолиятига бағишланган халқаро форум энди онлайн ўтказилади.

 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан 2020 йил 18 май куни соат 14:00 да “Коронавирус пандемияси шароитида таълим муассасаларидаги амалиётчи психологлар фаолияти: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро онлайн форум ўтказилади. Бу ҳақда вазирликнинг расмий каналида маълум қилинди.

Форумда вазирлик мутасадди раҳбарлари, мутахассислар, академик лицейлар, профессионал ва ОТМлар профессор-ўқитувчилари ҳамда психологлари иштирок этади.

 Халқаро форум дастури:

➡ соат 14:00 дан 15:00 гача маърузалар;

➡ соат 15:00 дан 16:00 гача муҳокамалар.

 Қизиқувчилар қуйидаги ҳавола орқали иштирок этиши мумкин.

Идентификатор: 850 0287 2880

Пароль: 797751

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1