Карантин сабабли "Давр" ҳамда “Тошкент 24” информацион дастурлари тўхтатилиши ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

HI-TECH 20.05.2020, 18:59
Карантин сабабли "Давр" ҳамда “Тошкент 24” информацион дастурлари тўхтатилиши ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

Карантин сабабли МТРК таркибидаги “Ёшлар” телерадиоканалининг "Давр" ҳамда "Тошкент" телерадиоканалининг “Тошкент 24” информацион дастурлари фаолияти тўхтатилгани, ҳозирда ушбу дастурлар ўрнида “Ўзбекистон 24” телеканали кўрсатувлари эфирга узатилаётгани ҳақида хабар берилган эди

"Ёшлар" телерадиоканали директори ўринбосари Хусниддин Эргашев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида бу хабарга изоҳ берди.

Хусниддин Эргашевнинг таъкидлашича карантин муносабати билан телеканаллар фаолиятида чекловлар жорий этилганлиги боис, ходимлар ва техника ресурсларидан унумли фойдаланиш мақсадида, вақтинчалик чора сифатида информацион дастурлар марказлашган ҳолда тайёрланиб эфирга узатилмоқда. Карантин чекловларига енгиллик берилгач, ҳар бир телеканал ўз информацион дастурини ўзи тайёрлаб эфирга узатиш тизимига қайтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1