Коронавирусга чалинган Рамзан Қодировнинг аҳволи оғирлиги маълум бўлди

ДУНЁ 23.05.2020, 09:15
Коронавирусга чалинган Рамзан Қодировнинг аҳволи оғирлиги маълум бўлди

Норасмий манбаларда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг аҳволи оғир экани хабар қилинди. У коронавирус ташхиси билан касалхонага ётқизилган ва хабар қилинишича, ўпкасига жиддий зарар етган бўлиб, оғир аҳволда бўлиб турибди.

Манба томонидан маълум қилинишича, шифокорлар Рамзан Қодиров икки-уч ҳафта муқаддам коронавирусга чалинганини айтмоқдалар. У бемор танишини йўқлаб борганда касални юқтириб олгани таҳмин қилиняпти. Қодиров касалликка чалинганидан сўнг бир ҳафта ўтиб «ўзини одатдагидан кўра анча ёмон» ҳис қилган, аммо буни оддий шамоллашга йўйган. Ҳозир эса ўпкасига жиддий зарар етган ҳолатда Москвадаги касалхонада ётибди.

Рамзан Қодиров Москвага келтирилгани 21 май санасида маълум қилинган эди. Россияда коронавирус касаллигини шунингдек яна бош вазир Михаил Мишустин ва президент Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам юқтириб олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1