АсосийЖамият

Сурхондарёда трактор жарликка тушиб кетди. Ҳайдовчи вафот этди

Кеча, 22 май куни Сурхондарё вилояти, Узун тумани, Чинор маҳалласи ҳудудида “ТТЗ-28” русум...

'Сурхондарёда трактор жарликка тушиб кетди. Ҳайдовчи вафот этди'ning rasmi

Кеча, 22 май куни Сурхондарё вилояти, Узун тумани, Чинор маҳалласи ҳудудида “ТТЗ-28” русумли тиркамали трактор жарликка ағдарилган. 

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар қилишича, ҳодиса соат 19:20 ларда трактор ҳайдовчиси Э.Х.(1971 йилда туғилган)нинг рул бошқарувини йўқотиши натижасида содир бўлган.

Ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Узун тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар