1

Коронавирус Лотин Америкасининг Амазония чангалзорларигача етиб борди

ДУНЁ 24.05.2020, 08:23
Коронавирус Лотин Америкасининг Амазония чангалзорларигача етиб борди

Европа, Осиё ва АҚШда коронавирус пандемиясининг тарқалиши аста секин камайиб бораётган ҳозирги пайтда Лотин Америкаси COVID-19 нинг янги ўчоғига айланди. Бу ҳақда таржумон.уз хабар бермоқда.

Бу қитъанинг бир қанча мамлакатларида коронавирус тобора авж олмоқда ва кунлик ўлим ҳолатлари ҳамда янги касалланганлар рекорд даражада кўпаймоқда. Коронавирус Лотин Америкасининг катта шаҳарларидан тортиб Амазония чангалзорларигача етиб борди.

Бу ҳафтада Лотин Америкасининг икки энг йирик давлатлари- Мексика ва Бразилияда деярли ҳар куни касалланганлар ва ўлганларнинг сони бўйича рекорд янгиланиб турди. Натижада,бу давлатлар президентларига бўлган танқидлар кучайиб бормоқда. Улар иқтисодий зарарни камайтириш мақсадида карантин чекловларини кечроқ жорий қилганликда айбланмоқдалар.

Жон Ҳопкинс университети маълумотларида айтишича, 22 май ҳолатига кўра Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 330 мингдан ошди. Бу билан Бразилия дунёда касалланганлар сони бўйича Россияни қувиб ўтиб иккинчи ўринга чиқди. Шунингдек, 22 майда Бразилияда коронавирус билан боғлиқ ўлимлар 21 мингдан ошди. Аммо, экспертлар вирус қурбонлари бундан ҳам кўп эканлигини таъкидлашмоқда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Лотин Америкаси бўйлаб коронавирус қурбонларининг ўсиб бориши бу қитъадаги ҳукуматларнинг қонунларни амалга оширишдаги камчиликларини кўрсатмоқда.

Бу ерда миллионлаб одамлар норасмий жойларда ишлашади.Полиция етарлича кучга эга эмас ёки улар орасида коррупция авж олган ва улар карантин чекловларининг амалга оширилишини таъминлай олишмайди.

Аммо, Перу, Чили ва Эквадор давлатларида ҳам касалланганлар ортиб борса ҳам реанимация бўлимлари тўлиб тошмади. Чунки, бу мамлакатлар ҳукуматлари карантин чекловларини анча эрта жорий қилишганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1