1

Коронавирус жигарида муаммо бўлганлар ўлимига ҳам сабаб бўлмоқда

ДУНЁ 24.05.2020, 08:40
Коронавирус жигарида муаммо бўлганлар ўлимига ҳам сабаб бўлмоқда

Сурункали жигар хасталиклари, хусусан цирроздан азият чекувчи беморларда коронавирусдан вафот этиш эҳимоли бошқаларга нисбатан юқори экан. Бу ҳақда Ўз А “Journal оf Hepatology” журналида эълон қилиниши кутилаётган бир тадқиқот натижалари хусусидаги ҳисоботга таяниб хабар бермоқда.

Мутахассислар жигари лат еган ва COVID-19 тестида мусбат натижа қайд этган 152 беморга алоқадор маълумотларни текширувдан ўтказишди. Аниқланишича, уларнинг тенг ярмига шифохонага ётқизилгандан сўнг у ёки бу кўринишда сунъий нафас беришга тўғри келган, 40 фоизи эса ҳаёт билан видолашган.

Олимлар пандемия даврида жигарида муаммо бўлган кишилар ўлими сезиларли даражада ошганини қайд этишмоқда. Шу билан бирга 80 фоиз ҳолатда бу инсонларнинг ҳаётдан кўз юмишига жигари эмас, ўпкасининг хасталаниши сабаб бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1