1

Путин: Россиялик мусулмонлар диний анъаналарига чуқур эҳтиром билан қарайди. Улғаётган авлодни улар билан таништиради

ДУНЁ 24.05.2020, 13:26
Путин: Россиялик мусулмонлар диний анъаналарига чуқур эҳтиром билан қарайди. Улғаётган авлодни улар билан таништиради

Россия президенти Владимир Путин Россия мусулмонларини Рамазон ҳайити билан табриклади.

“Муборак Рамазон ойининг тугаган кунини нишонлаш алоҳида маънавий маънога эга. Бу байрам ахлоқий покланиш ва янгиланишнинг бебаҳо тажрибасидир. Асрлар давомида бу байрамда нафақат ибодат қилиш, балки бу кунда ёрдам ва ғамхўрликка муҳтож бўлганлар ҳолидан хабар олиш ҳам одат тусига кирган.

 Россиялик мусулмонлар ота-боболарининг тарихий, маданий, диний анъаналарига чуқур эҳтиром билан қарайди, улғаётган авлодни улар билан таништиради. Россия мусулмонлар жамоаси мамлакат ҳаётида фаол қатнашмоқда, жамиятда миллатлараро тинчлик ва фуқаролик тотувлигини таъминлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни тарбиялашга бебаҳо ҳисса қўшмоқда”, - дейилади Путин табригида.

Шунингдек, президент ўз табригида Россия мусулмонлар жамоаси мамлакат ҳаётида фаол қатнашаётгани ва жамиятда миллатлараро тинчликка бебаҳо ҳисса қўшаётганини қайд этган. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1