my5
all

Россияда коронавирусга қарши дори синаб кўрилди ва яхши натижа берди

ДУНЁ 24.05.2020, 21:45
1563
Россияда коронавирусга қарши дори синаб кўрилди ва яхши натижа берди

Бу ҳақда “Вести” манбасига таяниб Марказ хабар тарқатди. Хабарга кўра, Россия олимлари томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши дори воситаси синовда самарали натижа берган. “Авифавир” номини олган ушбу дорининг биринчи партияси касалхоналарга жўнатилган ҳам.

Таъкидланишича, ушбу дори тавсия қилинган COVID-19 беморлари икки марта тезроқ тузалган ва бешинчи куниёқ COVID-19га топширган тести манфий чиққан.  

Дорининг клиник тадқиқотлари икки ҳафтадан сўнг якунланиши айтилмоқда.

Шу тариқа, Россия дунёда COVID-19га қарши самарали дори ишлаб чиқарган учинчи давлат бўлди. Аввалроқ Япония (“Фавипиравир” дориси, аммо уни топиш қийин) ва АҚШ (“Ремдизивир”) самарали дори ишлаб чиқарган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусдан зарарланганлар сони 5,3 миллиондан ўтган, 342 мингга яқин киши ундан қурбони бўлган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° переменная облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49