Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари чегарасида чегарачилар томонидан ўқ отишамалга оширилган. Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғизистон билан чегарада юзага келган вазиятюзасидан баёнот берди.
Қирғиз томон Тожикистон билан чегарада илгари имзоланган битимларни бузган. Якшанба куни Чичилик қишлоғидан бўлган қирғиз чўпонлари чегарани кесиб ўтиб, Сўғд вилояти ҳудудига ўтган.
Чегараолди режими бузилиши Пули Офтобрўя қишлоғи аҳолисининг норозилигига сабаб бўлган ва улардан Тожикистон ҳудудини тарк этишларини сўрашган.
«Қирғиз томони чегаранинг баҳсли ҳудудлари чизиғини белгилайдиган икки томонлама битимга риоя қилмасдан ҳодиса жойига чегарачиларнинг қўшимча кучини жўнатган ва улар Пули Офтобрўянинг қуролсиз одамларига қарата ўт очган», - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, отишма натижасида 19 ёшли тожикистонлик ҳарбий хизматчи оёғидан ярадор бўлган.
Тожик томони қирғиз чегарачиларининг ушбу провакацион хатти-ҳаракатларини давлат чегарасидаги вазиятни сунъий беқарорлаштиришга уриниш деб баҳолаган.
Ҳозирги вақтда Қирғизистон ва Тожикистоннинг тегишли орган вакиллари вазиятни нормаллаштириш учун аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Ҳозир вазият барқарор. Чегарачилар йиғилиш ўтказдилар. Суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Икки мамлакат чегарасидаги зиддиятли воқеалар вақти-вақти билан рўй беради. Мамлакатлар ўртасидаги қарийб минг километр чегараларнинг фақат ярми делимитация қилинган.






