АсосийСОҒЛИҚ

Коронавирусда қабул қилиш хавфли бўлган дорилар маълум қилинди

Мутахассис бундай яллиғланишга қарши ностероид воситалар гуруҳига ибупрофен, аспирин, воль...

'Коронавирусда қабул қилиш хавфли бўлган дорилар маълум қилинди'ning rasmi

Мутахассис бундай яллиғланишга қарши ностероид воситалар гуруҳига ибупрофен, аспирин, вольтарен, диклофенак ва напроксенни киритган. Бу ҳақда кун.уз ёзмоқда.

“Бу дорилар инсон организмини вирусга янада таъсирчанроқ қилади, инфекциянинг ўпкага осон кириши учун шароитлар яратади. Бундан италиялик ва франциялик тадқиқотчилар тажрибаси дарак бермоқда”, деб айтган вирусолог Надежда Жолобак.

Шифокор, шунингдек, парацетамолни қабул қилишдан огоҳлантирган, чунки унинг коронавирусга таъсири охиригача ўрганилмаган. Мутахассис тана ҳарорати юқори бўлганда ўзини даволаш билан шуғулланмай, шифохонага мурожаат қилишни тавсия қилган. Кўрилган чоралар самарадорлиги дориларнинг тўғри тайинланганига бевосита боғлиқ. Бунда эса фақатгина шифокор ёрдам бериши мумкин. 

    Бошқа янгиликлар