1

"Ўзбеккино" болалар кунида "Автосаргузаштлар" номли янги мультсериални тақдим этади (видео)

МАДАНИЯТ 26.05.2020, 19:27
"Ўзбеккино" болалар кунида "Автосаргузаштлар" номли янги мультсериални тақдим этади (видео)

1-июн – "Болаларни ҳимоя қилиш куни"га бағишлаб "Ўзбеккино" МА янги мультипликацион сериални тақдим этади. Бу ҳақда "Даракчи"га агентликнинг матубуот хизмати маълум қилди.  

Хабарда айтилишича 1-июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунида юртимиз телеканалларида янги «Автосаргузаштлар» номли ўзбек мультсериали намойиш этила бошлайди.  

Мультфильмнинг бош қаҳрамонлари юртимизда ишлаб чиқарилган Damas, Spark, Matiz, Laccetti, Captiva, Malibu, МAN yuk mashinasi, ISUZU автобуси ва бошқалардир. Улар ёш телетомошабинларнинг севимли мультқаҳрамонларига айланади.

Мультсериалнинг ҳар бир қисмида қувноқ автомобилларнинг саргузаштлари ва Тошкент шаҳрининг гўзал анимацион манзаралари акс эттирилган.  

Ушбу мультфильм нафақат кўнгилочар, балки тарбиявий аҳамиятга ҳам эга. Яъни уни кўрган жажжи томошабинлар чин дўстлик, меҳрибонлик, меҳнаткашлик, самимийлик, масъулиятли бўлиш каби фазилатларни ўрганади. Шунингдек, улар йўл ҳаракати қоидалари бўйича маълум кўникмаларга эга бўлади.

Мультипликацион сериал 1 июнда Ўзбекистоннинг «Oʻzbekiston», «Bolajon», «Oʻzbekiston tarixi»,  «Oilaviy», «Yoshlar», «Mahalla», «Sevimli TV», «ZOR TV», «MY5», «Milliy»,  "Uzbekistan-online.uz" каби давлат ва нодатлат телеканалларида намойиш этилади. Видео: 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1