Аввал хабар берганимиздек, кеча, 26 май куни Ўзбекистон Республикаси президенти инвестиция масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди.
Йиғилиши аввалида Президент коронавирус билан касалланганлар сони охирги кунларда кўпайганини қайд этди.
Эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудлар тоифасини қайта кўриб чиқиш, кунлик тест олишни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.
"Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқсин ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритсин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги "қизил" ва "сариқ" ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириши лозим. Бунда тиббиёт муассасалари, бозорлар, банклар ва аҳоли кўп жойларда назорат тестлар олишни кўпайтирсин", — топшириқ берган давлат раҳбари.






