1

Ўзбекистонда яна 23 нафар коронавирусдан хасталанган бемор соғайди

ЖАМИЯТ 27.05.2020, 15:37
Ўзбекистонда яна 23 нафар коронавирусдан хасталанган бемор соғайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 20 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 1 нафар ҳамда Навоий вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, жами 23 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 10 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 67 ёшда, ёши кичиги 5 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 5 нафар, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан 3 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятидан 2 нафардан, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидан 1 нафардан.  

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан эса 56 ёшли эркак фуқаро тузалиб чиқди.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 955 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 976 нафарга етди.

️Навоий вилоятида тузалганларнинг 1 нафари 30 ёшли эркак, яна 1 нафари эса 35 ёшли аёл бўлиб, Зарафшон шаҳридан. Вилоятда эндиликда соғайганлар 12 нафарга етди.

️Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 23 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб жами соғайганлар 2659 нафарга етди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1