АсосийДунё

Жума куни Туркияда масжидлар очилади

Туркияда 11 та масжид дезинфексия қилинди. Бу ҳақда  таржумон.уз “Hurriyet Daily News...

'Жума куни Туркияда масжидлар очилади'ning rasmi

Туркияда 11 та масжид дезинфексия қилинди. Бу ҳақда  таржумон.уз “Hurriyet Daily News” ахборот агентлигига таяниб хабар бермоқда.

Туркияда масжидлар 19 мартда ёпилган эди.

Ҳозирча мусулмонларнинг пешин ва аср намозлари ҳамда жума кунги намозни жамоат бўлиб ўқишларига рухсат берилади. Аммо, бошқа пайтлари масжидларда якка ҳолда ибодат қилиш мумкин бўлади.

Туркия ички ишлар вазирлиги мамлакатнинг 81 ҳудудига ҳам масжидлар очилиши бўйича фармон юборган.

Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кочанинг маълум қилишича, 20 ёшдан кичик ва 65 ёшдан ошганлар учун чекловлар сақланиб қолади.

“Менинг кичик дўстларим, бугун кечқурун фавқулодда ҳолат бекор қилинди. Бахтга қарши, 20 ёшдан кичиклар ва 65 ёшдан ошган кексалар учун чекловлар ҳозирча ўз кучида қолади. Мен сиздан сабрли бўлишингизни ва бизга бироз вақт беришингизни сўрайман” деган Коча 26 май куни.

 

    Бошқа янгиликлар