“Такси” фильмидаги бетакрор ижроси билан билан томошабинлар эътиборига тушган машҳур актриса коронавирусга чалинди. Бу ҳақда Корреспондент.нет хабар берди.
Француз кино юлдузи 43 ёшли Марион Котийяр ва турмуш ўртоғи, режессёр ва актёр 47 ёшли Гийом Кане коронавирус инфекциясини юқтириб олганини, аммо хавф ортда қолганини маълум қилишди.
Улар касалликка чалинганини дастлаб ҳеч кимга айтишмаган. Коронавирус уларда енгил формада кечган. Иккаласи ҳам тўлиқ тузалгандан кейин ниҳоят буни оммага маълум қилишди.






