22 май куни Покистоннинг Карачи халқаро аэропорти яқинида рўй берган авиаҳалокат туфайли йигирмата турар-жой турли даражада вайрон бўлган, деб ёзган маҳаллий Doon газетаси.
Нашрнинг ёзишича, «Покистон халқаро ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Airbus A320 ҳаво лайнери қулаб тушган кўчада иккита уй бутунлай вайрон бўлган, 18 та турар-жой эса қисман бузилган ва тиклаш талаб этилади. Бундан ташқари, самолёт қулаши натижасида 10 та автомобиль ва 14 та мототцикл йўқ қилинган.
Бундан аввалроқ «Покистон халқаро ҳаво йўллари” авиакомпанияси вакили Абдулла Хон уйи зиён кўрган барча фуқаролар товон пули олишини таъкидлаган эди.
Покистонда самолёт қулаши оқибатида келтирилган талофат маълум қилинди
22 май куни Покистоннинг Карачи халқаро аэропорти яқинида рўй берган авиаҳалокат туфайли й...






